Охирги вақтларда Ўзбекистон бозори турли-туман ҳам миллий, ҳам чет эл кийим-кечак брендлари билан тўлиб тошди. Бугун кўп сонли савдо марказлари ва дўконлар бизга танлаш учун кийим-кечак моделларининг юзлаб турларини таклиф қилишмоқда. Уларнинг орасида секин-аста миллий маҳсулот ўзининг тегишли ўрнига эга бўлмоқда.

Лекин, ҳар доим ҳам шундай бўлганми? Айтайлик, бундан 10 йил аввал шундай танлаш имконияти бормиди?

Советлар давридан кейинги йиллар ватанимиз завод ва фабрикаларига бешафқат зуғум ўтказди. Улар Иттифоқ тарқаб кетганидан сўнг, қисқа муддат ичида барча буюртмалардан маҳрум бўлишди, мутахассис ва ишчилар эса ишсиз қолишди, ускуналар тўхтаб қолиб, кичик-кичик цехларга сотиб юборилди, инфратузилмадан асар ҳам қолмади. Хитой ва Туркия товарларининг импорти гуллаб, яшнади, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга эса эътибор жуда сусайди.

Юқоридаги саволга жавоб ҳаммага аён: Хитой ва Туркия маҳсулотлари тезюрар болид тезлигида тарқалса, маҳаллий маҳсулот ишлаб чиқариш суръатлари чақалоқнинг қатъиятсизлик билан қўйган қадамчаларига ўхшарди.

Халқимизнинг «Ўтирган бўйра, юрган дарё» деган доно иборасининг исботи ва мисоли сифатида замонавий Fratelli Casa миллий кийим-кечак брендининг аниқ ва пухта ишлаб чиқилган ривожланиш стратегиясини келтириш мумкин.

Ҳайрон бўлманг, айнан Fratelli Casa. Унинг итальян тилидан таржимаси «Ака-укалар уйи» маъносини билдиради ва унга туғишган ака-укалар Шерзод ва Шохруҳ томонидан 2006 йилда Тошкентда асос солинди. Брендга бундай ном берилгани бежиз эмас, чунки ўша пайтда брендни ўзбек тилида номлаш, бу таназзулга юз тутиш, дегани эди. Ўшанда бренднинг номи харидорлар учун йўналтирувчи маёқ вазифасини ўтарди. Бундан кейин маҳсулот сифати, ассортименти, кейинги йилларда эса харидорлар билан ишлаш тизими устида бевосита меҳнат қилиш керак эди.

Бугунга келиб, бизнинг ўзбек итальянимиз эришган натижалар ёмон эмас: йилнинг тўртта мавсуми учун аёллар ва эркаклар кийим-кечаклари, йилига 200 дан кўпроқ модел, матоларнинг хилма-хиллиги, сифатни яхшилаш йўлидаги доимий ҳаракатлар, лекин, энг асосийси, Fratelli Casa асосчилари айтганидек, харидорлар билан ишлаш ташкиллаштирилди.

Санаб ўтилганларнинг охиргиси ушбу бренд учун энг муҳим жиҳат саналади, чунки ўз истеъмолчисини эшита билиш ва асосли суҳбат юрита олиш ўз натижасини бериши тайин. Fratelli Casa ўз истеъмолчилари билан муносабатларининг мустаҳкам кўпригини ярата олди, улар эса, биринчи навбатда, харидорларнинг фойдасини кўзлагани учун брендни қадрлашади. Қанча сармоя тикканингиз муҳим эмас, балки кейинчалик харидорингизга айланиши мумкин бўлган истеъмолчингизнинг ҳиссиётларини қанчалар яхши тушунишингиз муҳимдир.

Хўш, ушбу бренд нимаси билан ўзига торта олди?

Fratelli Casa брендини бошқалардан ажратиб турувчи муҳим жиҳатларидан бири – бу унинг миллий нақш-безакларни оммавийлаштириб, уларни кундалик кийим-кечакларга ўтказганида, жозибадор ва гўзал адрас ва сўзана чизмалари туширилган аёллар кофталари, толстовкалар, шимлар ва кўйлакларни маъқул нархларда тақдим қилганидадир.

Улар бизнинг модани севувчи ватандош аёлларимизнинг либослари гардеробининг бир қисмига айланиб, дунёнинг турли бурчакларида яшовчи ҳамюртларнинг дўст-у, биродарлари учун туҳфа қилинадиган ажойиб ечимга айланди.

Чет элда яшайдиган ёки ўқийдиган ватандошларимиз ва талабалардан у ёки бу кийим тўпламларини жўнатиш илтимоси билан тушадиган мурожаатлар, ҳамда UZB ёки UZBEKISTAN принтлари туширилган футболкалар истеъмолчилар билан муваффақиятли алоқа стратегиясининг яна бир омили бўлиб хизмат қилди.

Яқиндагина бренд дизайнерлари томонидан алоҳида аудитория ва бренднинг янги сегменти учун бир қатор Plus Size – катта ўлчам моделлари таклиф қилинди. Кофта, футболка, кўйлаклар ишлаб чиқарилди ва куз мавсумида ҳам уларнинг моделлари қатори янада тўлдирилади.

Оддий ёпиқ ва шунда ҳам стилли кўйлакка нима дейсиз? Брендимиз дўконларига узун енгли кўйлаклар чиқарилганида, аудиториянинг қизиқиши бирмунча ошди, бу эса ушбу стилда кийинадиганлар орасида брендимизнинг обрўси ва машҳурлиги ошишига олиб келди.

Бу умумий модел қаторининг кичик бир қисми бўлиб, келажакда албатта кенгайтирилади.

Келажакдаги режалар: Халқаро онлайн савдо муҳитига қадам

Шуни таъкидлаш лозимки, 2017 йилнинг август ойи бошидан миллий безакли кофталарнинг баъзи турларини eBay интернет дўконидан онлайн харид қилиш мумкин. Яқин келажакда эса ушбу маҳсулотларни ALIBABA.COM интернет дўконига жойлаштириш режалаштирилмоқда.

Келажакдаги режалар: Ақлли кийим

Шунингдек, бренд дизайнерлари тез орада мамлакатимиз техник олий ўқув юртларидан бири билан ҳамкорликда «ақлли» кийим яратиш устида иш бошлашади; бу кийимнинг эгаси кийиб юриш мобайнида ўз танаси аҳволи ҳақида муайян ахборот олиш имконига эга бўлади.

Бундан ташқари, ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи Россия компанияларидан бири билан ҳамкорликда дўконга ташриф буюрувчилар билан «суҳбат» юритиш қобилиятига эга турғун электрон табло яратиш устида ишлар режалаштирилган. Лекин, бу ҳам ҳаммаси эмас.

Келажакдаги режалар: Тақдимот

Шу йилнинг куз мавсуми бошларида бир нечта миллий спорт ва шоу-бизнес юлдузлари билан ишлаб чиқилган кийим-кечак модел қаторларини оммага тақдим қилиш режалаштирилган. Ва бу, компания раҳбарияти фикрича, бренд тарихида очилаётган алоҳида янги саҳифадир.

Аммо, қайд этилганларнинг барчаси, бренд асосчилари айтганидек, харидорлар билан тизимли ишлашдек муҳим аҳамиятга эга эмас. Бренднинг кейинги ривожланишининг энг муҳим омили – бу Fratelli Casa’нинг истеъмолчи билан муомалага очиқлиги ва тайёрлигидир. Ва бу қуруқ сўзлар эмас.

Бунинг исботи сифатида шуни келтириш мумкинки, Facebook ва Instagram’да «ўзбек итальяни» тез-тез «Асосли танқид куни» номи остида постлар чоп этиб туради. Ушбу сиёсатнинг мазмуни бренд маҳсулотларини кийиш ва ювишдан кейин юзага чиқадиган нуқсонларни очиқ муҳокама қўйиш ва қарор қабул қилишдир. Бу эса ривожланишнинг ва харидорлар ишончини қозонишнинг муҳим омили бўлиб, шу сингари муҳокамалардан кейин харидорлар бренднинг содиқ дўстлари ва ҳимоячилари бўлиб қолишади.

Ҳозир мавжуд чегирмалар

Fratelli Casa дўконларида бутун ёзги коллекция учун ҳозирда 40 фоизлик чегирмалар берилмоқда. Сиз учун эса бу ҳали ҳаммаси эмас! Ушбу мақоланинг исталган жойидан скриншот олиб, Fratelli Casa дўконларига ташриф қилганда, ўша скриншотни дўкон ходимларига кўрсатсангиз, 40 фоизга қўшимча яна 10 фоиз чегирма берилади. Шунда маҳсулотни икки баробар арзонга олишингиз мумкин.

Fratelli Casa серияли маҳсулотлари Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Қўқон ҳамда Тошкент шаҳарларидаги турли ҳамкор дўконларда сотилади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида бренднинг иккита ўз дўкони бўлиб, уларда эксклюзив кийим-кечак қаторлари сотилади. Ушбу дўконлар қуйидаги манзилларда жойлашган:

  • Қатортолдаги «Parus» савдо-кўнгилочар маркази ёнидаги «Mixmarket» савдо марказининг, иккинчи қаватида;

Телефон рақами: +998(90) 902-94-19.

  • «Next» савдо-кўнгилочар маркази комплексининг иккинчи қаватида, 217-дўкон;

Телефон рақами:  +998(90) 351-94-19.

Fratelli Casa ижтимой тармоқларда:

Реклама ҳуқуқи асосида