Россия банки 200 рубллик янги купюрани муомалага киритиш чоғида полимер сингдирилган моддадан фойдаланиш ниятида. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар бермоқда.

Мамлакат Марказий банкидан маълум қилишларича, бундай технология пулларни “ҳимоялайди” ҳамда уларни “пластикли”га айлантиради.

“Бироқ, бундай пулнинг салбий томонлари ҳам бор. Экспертларнинг баҳолашича, полимер пуллар билан уларни утилизация қилишда муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Полимерни фақатгина ёқиш мумкин, бу эса экологияга зарар етказади. Бундан ташқари, бундай пулларни ишлаб чиқариш қоғозли купюрага қараганда анча қимматроққа ҳам тушади”, - дея хабар беради нашр.

Аниқлик киритилишича, ҳозирги пайтда пул купюралари таркибида 100 фоиз пахта бўлган қоғоздан тайёрланади.

Аввалроқ Англия банки 10 фунтлик янги пластмасса пулни муомалага чиқариши хабар берилганди.