Россиянинг биринчи президенти Борис Ельцин расмий ва шахсий учрашувларга борган зирҳланган Mercedes-Benz S-klasse Trasco Bremen лимузини Петербургда 19,7 млн рублга сотувга қўйилди.

Тегишли эълон автомобиллар сотишга ихтисослашган сайтлардан бирида пайдо бўлган. “Автомобилда Борис Ельцин ҳайдовчи билан юрган. Бизга уни Давлат думаси депутати махсус гараждан олиб келди. Нархини меъёрда деб ҳисоблаймиз ва ҳозирча кўтармоқчи эмасмиз”, деб айтган агентлик ходими ва лимузин жуда яхши ҳолатда эканлигини қўшимча қилган.

Эълонга кўра, автомобиль “пачоқ бўлмаган”, орқа приводли, чап томонда жойлашган рулга эга. Машинада жами 60 минг км йўл босиб ўтилган. Лимузин махсус буюртма асосида яратилган. Сотувчининг фикрича, автомобиль “яхши коллекция учун муносиб экземпляр” бўлиши мумкин.

ТАСС ахборот агентлигига сайт матбуот хизматида маълум қилинишича, Ельцин юрган бошқа бир лимузин – Mercedes-Benz S-klasse III (W140) яқинда 33 млн рублга сотилган эди.