Ҳеч бир иш, улкан режалар, олдинга қўйилган мақсадлар саломатлик бўлмаса татимайди. Инсон ҳаётида шундай дақиқалар бўладики, саломатлиги яхшиланиши учун бор-будини беришга ҳозиру нозир бўлиб қолади. Ана шундай кўнгилсиз ҳолатларга тушмаслик учун ва саломатлигимизга ўз вақтида эътиборли бўлишимизга Azim Zomin Shifo МЧЖ томонидан таклиф этилаётган хизматлар ёрдам беради.

Соғломлаштириш ва дам олиш маскани ҳисобланмиш Azim Zomin Shifo Жиззах вилоятининг Зомин туманида жойлашган. Юртимиз табиатини яхши биладиганлар учун ортиқча таъриф шарт эмас – Зомин Ўзбекистондаги энг хушманзара ва энг сўлим табиат гўшасидир. 

Хўш, ушбу маскан қайси яхши жиҳатлари билан ажралиб туради, у ернинг афзалликлари нимада? Azim Zomin Shifo МЧЖ соғломлаштириш ва дам олиш масканига ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар мавжуд. Жумладан, икки ўринли хоналар, оилавий дам олиш учун коттежлар меҳмонлар учун мунтазир. Бундан ташқари, даволаш диагностика бўлими замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, тиббий хизматлар малакали мутахассислар томонидан кўрсатилади. 

Фаолияти эндигина йўлга қўйилган ушбу масканда, бундан ташқари, ультратовуш текширувлар, ЭКГ, ЭХО доплерография, кенг тармоқли клиник биокимёвий ИФА текширувлар, даволаш тасхишлаш хизматлари йўлга қўйилган. Юқори малакали кардиолог, невропатолог, уролог, гинеколог, стоматолог шифокорлар томонидан амбулатор ва стационар шароитда даволаш ишлари олиб борилади. Ушбу мутахассисларнинг профессионаллиги келажакда бу ерга ташриф буюрувчи ҳар бир кишининг кўнглидан жой топа билиши табиий ва бу реал ҳаётда ўз аксини топмоқда.

Булар ҳали ҳаммаси эмас. Ишонинг, бу ерда юқори ва паст частотали токлар билан даволаш, умуртқа поғонасини компьютерли тортиш, сув муолажалари, Кедр бочкаси, балчиқ ва парафин озокерит билан даволаш, терренкур даволаш, жисмоний тарбия, бассейн, гиёҳли фитодамламалар ва парҳез овқатланишларнинг йўлга қўйилгани масканнинг доврўғини бутун республика бўйлаб тарқалишига сабабчи бўлган омиллардир.

Azim Zomin Shifo МЧЖ эшиклари ўз саломатлигининг қадрига етган, ҳаётга янада тетик қарашни истаган барча учун очиқ. Бу сўлим маскан манзили қуйидагича: Жиззах вилояти, Зомин тумани, Қўриқ қишлоғи.

Мурожат учун телефон: +998943417547 +998943427547