Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Президент ташрифини «Ўзбекистон металлургия комбинати» компанияси фаолияти билан танишишдан бошлади. Мазкур комбинат Ўзбекистоннинг энг йирик ишлаб чиқариш объектларидан бири ҳисобланади.

1944 йилда ташкил этилган корхонада қора металл парчалари ва чиқиндиларни қайта ишлаш, тайёр прокат маҳсулотлари, сирланган идишлар ва бошқа халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилади.

Корхонада янги йирик лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, Президент мазкур лойиҳалар билан танишмоқда.