2017 йилнинг 19 август куни Тошкентда жойлашган Wyndham меҳмонхонасида Осиё-Океания кураш конфедерациясининг биринчи конгресси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Кун.uz’га IKA матбуот хизмати хабар берди.

Конгресс кун тартибидан асосан, 2017 йил Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтадиган Ёпиқ иншоотлар ва яккакурашлар бўйича Осиё ўйинлари, 2018 йил Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Осиё ўйинларига юқори даражада тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масалалари кўриб чиқилади.

Шунингдек, Конгресс кун тартибидан Дубай шаҳрида ўтказилган навбатдан ташқари Конгресс ҳужжатларини тасдиқлаш, ташкилий ва умумий масалалар ҳам ўрин олган. 

Қайд этиш лозим, жорий йил 4 январь куни Осиё ва Океания Кураш конфедерацияси бирлаштирилиб, ягона Конфедерацияга айлантирилган ва унга ўзбекистонлик Комил Рўзиев бир овоздан Президент этиб сайланган эди. Осиё-Океания Кураш Конфедерациясига 30 дан ошиқ Кураш федерациялари расман аъзо ҳисобланишади.