Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Португалия Республикаси ташқи ишлар вазири Аугусто Сантос Силвага Ўзбекистон-Португалия муносабатларининг 25 йиллиги муносабати билан мактуб йўллади. Ушбу мактуб мазмуни ТИВ расмий сайтида маълум қилинган.

“Жаноби Олийлари,

Мен Сизни муҳим сана – Ўзбекистон Республикаси ва Португалия Республикаси ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан улкан мамнуният ила табриклайман.

Ўзбекистон Португалияни Европадаги муҳим шерик деб ҳисоблайди ва мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни юқори баҳолайди.

Ўзбекистон ўзаро ташрифлар амалиёти ва Португалия билан сиёсий ва парламентлараро йўналишда, иқтисод, маданият ва туризм соҳаларида муносабатларни янада изчил кенгайтиришни давом эттириш тарафдори.

Аминманки, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни бирдек инобатга олишга асосланган Ўзбекистон ва Португалия ўртасидаги шериклик бизнинг халқларимиз фаровонлиги йўлида келгуси йилларда ҳам мустаҳкамланишда давом этади.

Жаноби олийлари, менинг энг юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул этгайсиз.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов”.