Ўзбекистон 2017 йилда қишлоқ жойларда 2017-2021 йилларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш дастурини молиялаштиришга 2,12 трлн сўм йўналтиради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунали лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш дастурини тасдиқлаган.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ маълумотларига кўра, фақатгина 2017 йилнинг ўзида Дастурни молиялаштиришга 2 трлн 121,5 млрд сўм йўналтирилади, жумладан, қурилиш ташкилотларининг 478,9 млрд сўм миқдоридаги ўз маблағлари ҳисобидан ва давлат бюджети ҳамда тижорат банкларидан  1 642,6 млрд сўмлик кредитларни ажратиш назарда тутилган.

Олтита банк 15000 та уйни қуришни молиялаштириш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратади.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 6985 та уйни қуришга 1,04 трлн. сўм тақдим этади. Улардан 244,7 млрд. сўм аҳоли маблағлари ва 795,6 млрд сўм имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобидан. 

Бугунги кунда «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ тақдим этилган манзилли рўйхатлар бўйича «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг махсус ҳисобига 4743 та уйни қуриш учун 544,2 млрд. сўмни ўтказиб берди. Улардан 154,6 млрд сўм қурилиш ташкилотларининг ўз маблағлари ва 389,6 млрд сўми имтиёзли ипотека кредитларидир.