«Манчестер Юнайтед» ва «Реал» афсонаси, англиялик собиқ футболчи Дэвид Бекҳэм Konami билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

«Бу мен учун катта шараф, афсонавий футболчилар қаторидаман. Бу фантастик ўйинда тақдимотимни сабрсизлик билан кутмоқдаман», – дея Бекҳэмнинг сўзларини келтирган Тhumbsticks.com.

Pro Evolution Soccer 2018 футбол симулятори 14 сентябрдан сотувга чиқади.

Ўйин PC, PS3, PS4, Xbox 360, Xbox One ва мобил платформалари учун мосланган.