Британиялик таниқли ёзувчи Жоан Роулингнинг ҳазил қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Шарлотсвиллдаги тартибсизликлар ҳақидаги баёнотлари билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатишга муваффақ бўлган.

«Ҳайратланарли. У ҳақиқатдан ҳам Яқин Шарқни бирлаштирди», - дея ёзган Роулинг Twitter’да.

Шунингдек, у ўз ёзувига скриншотни ҳам илова қилган. У ерда эса янгиликлар каналининг хабарида, Исроил ҳамда Эрон Трампнинг изоҳларини қоралаши ёзилган.

Аввалроқ Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атаганди.