21-23 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистон Республикада расмий ташриф билан бўлади.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, ташриф дастуридан Ташқи ишлар вазири Сушма Свараж ҳамда Ҳиндистоннинг бошқа раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.

Ўзбекистон делегацияси Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ва бошқа қўшма тадбирларда ҳам иштирок этади.