АҚШ Венесуэла Миллий таъсис кенгаши баёнотида «ҳокимиятнинг куч билан қўлга олиниши» белгисини кўрмоқда, бу баёнотга кўра Миллий таъсис кенгаши парламентнинг қонунчилик ваколатларини ўзига олган. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги АҚШ Давлат департаменти расмий вакили Ҳезер Науэртга асосланиб хабар тарқатди.

«АҚШ Венесуэладаги Миллий таъсис кенгаши ноқонуний равишда қонунчилик ваколатларига эгалик қилмоқда деб ҳисоблайди. Бу ҳокимиятнинг зўравонлик билан қўлга олинишидир. Бу демократик йўл билан сайланадиган миллий кенгаш (парламент - таҳр.) ўрнига ташкил этилган авторитар қўмитадир, бу қўмита қонунларни оёқости қилган. Бизнингча, демократик йўл билан сайланадиган миллий ассамблея — ягона қонунчилик органи бўлади», — деган Науэрт.

«Бу режим ҳокимият тепасида бўлар экан, президент Мадуро ўзини диктатор сифатида тутади. Биз Венесуэла халқини қўллаб-қувватлаб, мамлакатда демократияни тиклаш учун барча иқтисодий ва дипломатик имкониятларимизни ишга соламиз», — дея қўшимча қилган у.

Бундан аввалроқ Венесуэла Таъсис кенгаши қонунчилик органлари ваколатларини ўз зиммасига олгани ҳақида эълон қилганди.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи охирида Венесуэлада парламент сайловлари бўлиб ўтган, янги парламент конституцияга ўзгартириш киритиши кутилганди. Сайловларда Мадуро тарафдорлари ғалаба қозонди, мухолифат бу сайловлар натижаларини тан олмади. Мухолифат вакиллари таъсис кенгаши референдум орқали аниқланиши кераклигини билдирди.

30 июлдаги сайлов натижаларига кўра ташкил этилган Венесуэла Конституциявий ассамблеяси (КА) халқаро ҳамжамият томонидан норозиликка учради. Лотин Америкасининг бир қатор мамлакатлари сайлов жараёни натижаларини тан олмади. АҚШ КА сайловларини «бутун яримшардаги демократия учун зарба» дея атади ва Венесуэла президенти Николас Мадурога нисбатлан санкцияларни жорий этди.

Мамлакатда мавжуд режимга қарши шу йил апрелидан буён оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Шу вақтга қадар полиция билан тўқнашувларда 120 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлди.