Англия чемпионатининг 2-туридан ўрин олган яна бир учрашувда «Сток Сити» «Арсенал»ни қабул қилиб, кичик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими бошида «Сток»ка янги келиб қўшилган Хесе Родригес томонидан киритилган гол учрашув сўнггига қадар ўзгармай қолди ва «Сток Сити» ўз уйидаги дастлабки уч очкосига эга чиқди. «Арсенал» эса биринчи турдаги ғалабадан сўнг илк мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.

Англия премьер-лигаси, 2-тур

Сток Сити – Арсенал 1:0 (0:0)

Гол: Хесе (47).
Сток Сити: Батленд, Шоукросс, Кэмерон, Питерс (Мартинс Инди, 89), Зума, Флетчер, Аллен, Шақири (Бераҳино, 25), Хесе (Субҳи, 71), Шупо-Мотинг, Диуф.
Арсенал: Чех, Монреаль, Колашинац (Жиру, 66), Бельерин, Мустафи, Рэмзи, Окслейд-Чемберлен, Чака (Ивоби, 79), Ўзил, Уэлбек, Ляказетт (Уолкотт, 78).