Австрияда 19 августга ўтар кечаси Зальцбургдан шимол томонда жойлашган Санкт-Йохан-ам-Вальде коммунасида ўтаётган пиво фестивалида кучли бўрон оқибатида чодир ағдарилиб тушган. Бунинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган, 120 киши жароҳат олган. 20 га яқин киши оғир аҳволда, улардан 2 нафари эса жуда оғир аҳволда қолмоқда.  

Воқеа юз берган вақтда чодир остида 650 га яқин одам бўлган.