АҚШнинг "SurveyMonkey" таҳлилий майдончаси "The Undefeated" ресурси билан биргаликда тарихдаги энг яхши қора танли спортчиларнинг элликталигини тақдим қилди.

Маълум қилинишича, рейтингнинг энг юқори поғонасини "Чикаго Булс" баскетбол клубининг афсонавий ўйинчиси Майкл Жордан эгаллаган. У 6 марта Миллий басткебол уюшмаси чемпиони ва 2 марта Олимпия чемпиони бўлган. 

2-ўринга эса бейсболчи Жеки Робинсон ва 3-ўринга собиқ боксчи Муҳаммад Али қўйилган.

Бундан ташқари, биринчи ўнталикдан 4-ўринни бейсболчи Вилли Мейс, 5-ўринни енгил атлетикачи Жесси Оуэнс, 6-ўринни аёл теннисчи Серена Уильямс, 7-ўринни бейсболчи Хэнк Аарон, 8-ўринни гимнастикачи Симоне Байлс, 9-ўринни бейсболчи Габриэлле Дуглас ва 10-ўринни американча футболчи Жерри Райс эгаллаган.

Рейтингга энг кўп сонда (11 киши) баскетболчилар киритилган. Сўнгра бейсболчилар ва футболчилар келмоқда. Енгил атлетикачилар ва боксчилар камроқ киритилган, жумладан 6 боксчи ўрин олган. Таъкидлаш жоизки, ушбу рейтинг сўровномаларга кўра тузилган бўлиб, уларда 10000 киши иштирок этган.