«Ницца» ярим ҳимоячиси Жан-Микаэль Сери фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Sport хабарига кўра, «Барселона» Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси бўлган бу 26 ёшли футболчи билан келишувга эришган.

Каталонияликлар Сери учун «Ницца»га 30 миллион евро таклиф қилмоқда.

Ўтган мавсумда Сери Франция чемпионатининг 34 учрашувида майдонга тушган ва 7 гол уриб, 10 голга узатма берган.