«Барселона» агар Усмон Дембеле («Боруссия» Д) ва Филиппе Коутиньо («Ливерпуль») трансферлари амалга ошмаса, муқобил вариантлар топиб қўйди.

Sport.es хабарига кўра, каталонияликлар юқорида номи тилга олинган футболчиларни сотиб ололмаса, «ПСЖ»дан Анхель Ди Мария ва «Ницца»дан Жан-Микаэл Серини сотиб олади.

Бундан аввалги хабарларда Месси Ди Мария «Барселона»га келишини исташи айтилганди. Аргентиналик хавбекнинг ўзи ҳам Испанияга қайтишга қарши бўлмайди.