Барселонадаги теракт вақтида йўқолиб қолган 7 ёшли австралиялик Жулиан Кадман Каталониядаги шифохоналардан бирида топилди. 

Mundo нашри маълумотларига кўра, боланинг қариндошлари терактдан кейин унинг йўқолиб қолганини маълум қилишган. Унинг буваси Тони Кадман Facebook’да боланинг онаси теракт вақтида жароҳат олиб, шифохонада барқарор оғир аҳволда қолаётганини ёзганди.

Боланинг отаси эса у билан фожиадан бир неча соат олдин гаплашганини маълум қилган. У ўғлини излаш учун Барселонага йўл олганди. Боланинг оиласи уни қидиришда ёрдам бериши умидида интернетда унинг суратини жойлаштирган. Ва бу ҳаракатлар зое кетмади ва болакай топилди.