Полиция Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча жангариларни йўқ қилди. El Pais нашрининг маълум қилишича, Мусса Укабир, Саид Аълла ва Муҳаммад Хичами Камбрильс шаҳрида ўлдирилганлар. Барселонада қўлга олиш вақтида ўлдирилган тўртинчи террорчи, Жирон вилоятида яшаган Юнус Абуёқуб бўлган.

Барселонадаги терактдан кейин жиноятчилар Audi машинасида кетиб, Камбрильс шаҳрида тўхташдан бош тортганларидан кейин полициячилар томондан отиб ташланганди.

Барча жангарилар 17 ёшдан 24 ёшгача бўлган марокашликлардир. 

Маълумотларга кўра, терактнинг бевосита ижрочиси сифатида Мусса Укабир айтилмоқда. Полиция фикрича, одамлар устига бостириб борган юк машинасини у бошқарган.  

Мусса Укабир аввалроқ терактга алоқадорликда гумон қилинган Дрисс Укабирнинг укаси бўлиб, у акасининг паспортини ўғирлаб кетган. Мусса акасининг паспорти билан Санта-Перпетуа-де-Могода муниципалитетида иккита фургонни ижарага олган. У бир фургонни теракт учун қўллаган, иккинчиси эса Барселона яқинида топилган. Тахмин қилинишича, жиноятчи унда яширинмоқчи бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, Барселонада амалга оширилган теракт оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, 130 дан кўпроқ одам жароҳат олган.