Бразилия полицияси спорт соҳасида фирибгарлик билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни аниқлади. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Таъкидланишича, гуруҳга Кубадан бўлган бир неча киши кирган. Гуруҳ Бразилияда 2012 йилдан фаолият юрита бошлаган ва 25 нафар мавжуд бўлмаган спортчи рўйхатини тузган. 

Жиноятчилар бу спортчилар учун ноқонуний йўл билан спортчиларни тайёрлашни молиялаштириш федерал дастуридан маблағлар олиб туришган. Шу тариқа мамлакат спорт вазирлиги бундай “ўлик” спортчиларга 250 минг доллардан кўпроқ пул ажратган.

Ушбу ишнинг тергови доирасида полиция бир қатор тинтувлар ўтказиб, 6 та ҳибсга олишга ордер берган.