Германия чемпионатининг 1-тури дастлабки учрашуви Мюнхенда бўлиб ўтди ва унда «Бавария» Леверкузеннинг «Байер» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг дастлабки қисмиданоқ ҳужумларга зўр берган мезбонлар аввалига 9-дақиқада Зюленинг зарбасидан сўнг ҳисобни очган бўлса, 18-дақиқага келиб яна бир дебютант футболчи Корентин Толиссо фарқни иккита етказди. Иккинчи бўлимда Левандовски ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, Адмир Меҳмеди жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифи бўлди.

Германия бундеслигаси, 1- тур

Бавария – Байер 3:1 (2:0)
Голлар:
 Зюле (9), Толиссо (18), Левандовски (52, пенальти) – Меҳмеди (65).
Бавария: Ульрайх, Ҳуммельс (Рафинья, 62), Зюле, Алаба, Толиссо, Киммих, Видаль, Руди, Рибери (Коман, 77), Мюллер (Роббен, 61), Левандовски.
Байер: Лено, Та, Венделл, Ҳенрихс, Беларабий, Бендер (Драгович, 46), Арангис (Кампль, 61),Кор, Бэйли (Брандт, 46), Меҳмеди, Фолланд.
Огоҳлантиришлар: Кор (8), Арангис (52), Видаль (63).