Ҳиндистон ва Ўзбекистонлик мутахассис офтальмологлар билан ҳамкорликда Фарғона шаҳар марказида кўз клиникаси фаолияти йўлга қўйилди.

Викрам Сингҳ – офтальмолог (Ҳиндистон)

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳар соҳада аввалдан дўстона алоқа қилиб келади. Бу клиника Ҳиндистондаги энг йирик офтонмология маркази ҳисобланади. Мазкур клиникани Фарғонада бўлимини ташкил этдик. Бу ерда эндиликда жарроҳли операцияларини ўтказамиз. Юртингиздаги мутахассислар билан ўзаро фикр алмашган ҳолда бу ердаги беморларга кўмак берамиз.

Клиниканинг очилиш маросимига Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумар ташриф буюриб, клиникада беморлар ва шифокорларга яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирар экан, ўзаро ҳамкорликдаги клиника - кўплаб инсонларнинг дардига малҳам бўлишини эътироф этди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг ўзаро ҳамкорлик алоқалари яна бошқа соҳаларда ҳам давом этишини айтиб ўтди. 

Винод Кумар –Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси. 

Фарғонага яна бир бор ташриф буюрганимдан шодман. Вилоятингизни бой тарихи ҳиндистонликларга яхши муълум. Тиббиёт соҳаси юртингизда жуда яхши ривожланган. Ўзбекистондаги жуда кўплаб шифохоналарда ҳиндистонликлар фаолият олиб борадилар. Шаҳрингизда барпо этилган клиника ҳам узоқ йиллик ҳамкорлигимизнинг натижаси, деб ўйлайман. Кўплаб ўзбекистонликлар дардларига шифо излаб, Ҳиндистонга боради. Эндиликда мазкур шифохона ёрдамида шу ернинг ўзида жарроҳлик амалиётини ўтишлари мумкин.   

Офтальмология соҳасида янгилик бўлган ушбу технологиялар ёрдамида инсонлар ҳаётга янада равшан нигоҳ ташлаш бахтига муяссар бўлади. Шунингдек, бу ерда кўз касалликларининг барча турларини самарали даволаш имкониятлари яратилган.

Клиникада янги технология ва замонавий илмий, тиббий усуллар ёрдамида даволаш ва жарроҳлик амалиётларини оғриқсиз ва фойдали ташкил этиш имкониятлари бор.