Samsung’нинг янги флагман қурилмаси Galaxy Note 8 смартфони ҳақида бир нечта маълумотлар пайдо бўлди. Биринчидан, қурилма ҳақидаги маълумот Samsung расмий сайтида маълум вақт тургач, олиб ташланган. Иккинчидан, таниқли инсайдер смартфонга 23 августда тақдим қилинганининг эртаси куниёқ буюртма бериш ва совға олиш мумкинлиги ҳақидаги гапларни тасдиқлаган.   

Сайтда смартфоннинг 64 Гб ли модели суратлари берилганди. 

Бироқ бу маълумотлар интернетда тарқала бошлагандан кейин, у пайдо бўлган саҳифа ўчириб ташланган. Ҳозирда маълумот жойлаштирилган саҳифа ўрнига “саҳифа топилмади” деган ёзув чиқмоқда.

Шунингдек, инсайдер Эван Бласснинг айтишича, қурилмага буюртма бериб, ўз истагига кўра турли совғалардан бирини олиш мумкин. 

Бласс аввал совғага фойдаланувчиларга Galaxy Note 8’ни компьютер билан қўллашга имкон берувчи DeX док-станцияси берилишини ёзган. Кейинроқ у харидорлар 256 Гб ли microSD хотира картаси+симсиз қувватлаш қурилмаси ёки 360 градусли камерадан бирини танлашлари мумкинлигини айтган. 

Компания қурилмани 23 августда тақдим қилади, эртасига эса у сотувга чиқиши керак.