Хитойнинг Гуанси-Чжуан мухтор ҳудудида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли камида 10 киши ҳалок бўлган. «Синьхуа» агентлиги хабарига кўра, кучли ёмғирлар туфайли ҳудуддан 11 минг киши эвакуация қилинган.

Фуқаролик ишлари бўйича департамент маълумотига кўра, ўтган ҳафта мобайнида ёмғирлар туфайли мамлакатнинг 23 округи талофат кўрган, бу табиий офат 190 минг кишини қамраб олган.