Ҳиндистон, Непал ва Бангладешда кузатилаётган кучли тошқинлар камида 500 кишининг умрини олиб кетди. Энг кўп Шимолий Ҳиндистон азият чеккан, у ерда тошқинлар ҳудудида 16 млн киши қолмоқда. 15 га яқин дарё ўз соҳилларидан чиқиб кетган. 

Ёрдамга ҳарбийлар жалб қилинган, улар хавфли ҳудудлардан одамларни эвакуация қилмоқдалар. Кўплаб ҳудудларда озиқ-овқат ва дори-дармон етказиб берилиши билан муаммолар юзага келган. Халқаро Қизил Хоч ташкилоти вазиятнинг ёмонлашишидан ва турли эпидемиялар авж олишидан хавотирланмоқда.