Испания ички ишлар вазирлиги Франция билан чегарасида полиция назоратини кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Europa Press ахборот агентлиги хабар қилди.    

Таъкидланишича, Каталония ҳуқуқ-тартибот идоралари 17 августда содир этилган терактларга алоқадор бўлган бир неча гумонланувчини қидирмоқда. Аввалроқ Испания ички ишлар вазири Хуан Игнасио Соидо терактларни ташкиллаштирган гуруҳни зарарсизлантирилган деб ҳисоблаш мумкинлигини айтганди.