Африкадаги Конго Демократик республикаси шарқида рўй берган кўчки оқибатида 200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлгани эҳтимол. Бу ҳақда табиий офатдан азият чеккан вилоят ҳокими Итури Пасифик Кета баёнот берди, деб хабар қилмоқда Reuters.

«Сувда қолиб кетган ва биз қутқара олмаган кўплаб одамлар бор. Уларни қутқаришга ҳамма ёқнинг тоғлар билан ўраб олингани қийинчиликлар туғдирмоқда», — деган Кета. 

Аввалроқ Сьерра-Леонедаги кўчки оқибатида 400 кишининг ёстиғи қуригани ҳақида хабар қилинган эди.