Ливан армияси Сурия билан чегара ҳудудида ИШИД жангарилари устига юриш бошлади. Бу ҳақда мамлакат хавфсизлик кучлари хизматидаги манбасига асосланган ҳолда Рейтер хабар тарқатди.

Агентлик манбаси маълумотига кўра, ливанлик ҳарбийлар Раас-Баалбек яқинида жангариларга ҳужум қилмоқчи. Унинг қайд этишича, жангариларга қарши ракеталар, артиллерия ва вертолётлар орқали ҳужум қилинади.

Ливан армияси кейинги икки ҳафта давомида террорчиларнинг позицияларини ўққа тутди. Ҳарбий экспертлар фикрича, қуруқликдаги янги ҳарбий амалиёт Ливан ҳудудини ИШИД жангариларидан бутунлай тозалашга қаратилган. Ливан ҳукумати сешанба куни ушбу ҳарбий амалиётга тайёргарлик кўришни маъқуллаганди.