NASA коинот агентлиги кузатувлар олиб боришни бошлагандан бери қайд қилинган энг катта астероид сайёрамизга 1 сентябрда яқинлашади.

NASA’да таъкидланишича, “Флоренс” деб номланган бу само жисми Ерга хавф солмайди. Коинот агентлиги ушбу астероид парвози траекториясини кўрсатувчи видеоролик чиқарди.

Диаметри 4,5 км келадиган астероид сайёрамиздан 7 млн км наридан учиб ўтади. У Ер билан кейинги марта 500 йилдан кейин яқинлашади.