АҚШда Porsche 911 Turbo спорткари эгаси ўзининг “тойчоғи”ни ўзи истаган рангга бўятиши учун 100 минг доллар, яъни шундай машинанинг нархидан кўпроқ пул тўлашига тўғри келди. Бу ҳақда АҚШ ОАВ маълум қилмоқда.

Машина бўялган Porsche Exclusive ательеси мутахассисларининг айтишича, спорткар эгаси уларга машинасини ўзига хос рангга бўяш илтимоси билан мурожаат қилган.

Мижознинг истагини 30 дан кўпроқ рангдан иборат 300 литр бўёқни аралаштиргач қондиришга муваффақ бўлинган.  

Бундан ташқари, машина эгаси автомобиль томи ранги бошқа деталлар бўялган рангга секин-аста ўтишини истаган.

Машинани бўяш учун айтилган хизмат ҳақи яна бир шундай машинани сотиб олишга етсада, мижоз савдолашиб ўтирмасликка қарор қилган ва натижада орзусидаги машинани олган.