Бугун соат 21:00 да «Спорт» телерадиоканалининг тўғридан-тўғри эфири орқали узатиладиган Италия «А» Сериясининг янги мавсуми биринчи тури учрашувларидан бири — «Ювентус» - «Кальяри»ни Хайрулла Ҳамидов шарҳида томоша қилишингиз мумкин.

Шарҳ мобайнида Хайрулла Ҳамидов телеканал директори Зоҳид Каримов билан тандемда бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Хайрулла Ҳамидов 1999–2006 йилларда ҳам «Спорт» телеканалида фаолият кўрсатган ва ўзининг шарҳлари ва телекўрсатувлари билан футбол мухлислари ўртасида шуҳрат қозонган эди. 

Биз кўп минг сонли футбол ишқибозлари номидан журналистнинг ўзининг севимли иши билан шуғулланиши ва келгусидаги меҳнатларида зафарлар тилаймиз.