АҚШ вакиллар палатаси аъзоси Зо Лофгрен АҚШ президенти Дональд Трампни унинг давлат раҳбари лавозимини эгаллашга қодирлигини аниқловчи тиббий ва психиатрик текширувга юборишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини конгрессга кўриб чиқиш учун киритди. Бу ҳақда 18 августда Mercury News нашри маълум қилди.

Лофгреннинг фиркрича, Трампда ақли пастликнинг бошланғич босқичи аниқланиши мумкин. Шунингдек, лойиҳада АҚШ вице-президенти Майк Пенсни ҳам текширувдан ўтказиш кўрсатилган.  

Аёл депутатнинг айтишича, президент “хавотир уйғотувчи нутққа эга ва ғалати ҳаракатлар қилади”.

Лофгреннинг таклифига кўра, текширувдан кейин Трамп ва унинг жамоаси давлатни бошқара олишини ўрнатиш лозим.

АҚШ конституциясига 25-тузатма вице-президент мамлакат раҳбари сифатида фаолият юритадиган, мамлакат президентининг вақтинчалик лаёқатсизлигини ўрнатиш тартибини белгилайди.