Оқ уй маъмуриятининг собиқ бош стратеги Стивен Бэннон АҚШ президенти Дональд Трампнинг рақиблари, хусусан ОАВ билан ҳам курашишга тайёрлигини билдирди. Бэннон сўзларини Bloomberg агентлиги келтирмоқда.

"Агар бу ерда қандайдир тушунмовчилик бўлса, рухсат беринг мен тушунтирсам. Мен Оқ уйни тарк этаяпман ва Трамп учун унинг Капитолий тепалиги (Конгресс), ОАВ ва корпоратив Америкага қарши урушаман", - деган Бэннон. 

Трампнинг сиёсатига изоҳ берган Бэннон The Weekly Standard консерватив нашрига интервьюсида давлат раҳбари энди анча ишончли ҳаракат қилади. Бундан ташқари, Трамп "иқтисодий миллийлик"ни илгари суради. Муҳожирликни чеклаб, бошқа ташаббусларни амалга оширади. 

Маъмуриятнинг собиқ бош стратеги ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш қарорини ўзи қабул қилганини таъкидлади.