Украина хавфсизлик хизмати ходимлари 200 млн еврони ноқонуний ўзлаштиргани учун халқаро қидирувда бўлган францияликни қўлга олди. Бу ҳақда ташкилотнинг матбуот хизмати хабар қилмоқда.

"Украина хавфсизлик хизмати ходимлари Киев вилоятида Франция фуқаросини қўлга олди. У ЕИ ҳудудида ўта оғир жиноятларни содир этишга алоқадор", — дейилади хабарда. 

УХХ мамлакатда Европа компанияларининг 200 млн маблағини ўмаргани учун судланган Франция фуқароси борлиги хусусида ахборот олган. У 5 йил мобайнида Европа давлатларида Франция судидан қочиб юрган. УХХ ходимлари жиноятчи 3 кун аввал Украинага келганини аниқлашган ва уни қўлга олишган. 

Таъкидланишича, у билан бирга ЕИ да содир этган жинояти учун халқаро қидирувда бўлган яна биир хорижлик қўлга олинган. 

"Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага топширилган. У Интерпол ва Европол томонидан қидирилаётган жиноятчиларни қайтариш масаласини ҳал этади", — дейилади УХХ хабарида.