Ўзбекистон Олий суди шу йилнинг 16-17 август кунлари айрим интернет нашрларида пайдо бўлган хабарларни асоссиз экани ҳақида баёнот бериб, уларга раддия берди. Унинг матни Олий суд сайтида жойлаштирилган

“2017 йил 16-17 август кунлари айрим интернет-сайтларда жорий йил 15 август куни Олий суд биносига «ҳужум» қилингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Нашрларнинг ёзишича, Олий суд раиси К.Камилов фуқароларни қабул қилишда шундай воқеа содир бўлган. 

Қатор нашрларнинг муаллифлари ҳақиқий вазиятни нотўғри талқин қилиб, ўқувчиларини «ғазабланган фуқароларнинг бақир-чақирлари», «мустаҳкам ёпилган дарвозаларни кўчиришгани», «қасрни вайрон қилишгани», «300-400 киши» ва шу кабилардан хабардор этган. Афсуски, интернет тармоғига берилган айрим хабарларни текширмасдан, ушбу веб-сайтлар хулоса қилишга шошилишган ва шу билан воқеликни бўрттириб кўрсатишган. 

Қайд этиш жоиз, 2017 йил 15 августда Олий суд раиси К.Камилов фуқаролик, жиноий, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича 100 дан ортиқ фуқаро қабул қилинган. 

Бундан ташқари, шу куни 27 нафар фуқаронинг ариза ва мурожаатлари қабул қилинган, шунингдек, турли саволлар билан оғзаки мурожаат қилган 72 киши қабул қилинган. 

Олий суд дарвозаси ёнида кутиб турган бир неча фуқаро қабул чоғида постда турган милиция ходими ва суд хизматчилари диққатини чалғитиб, ўзлари дарвоза зулфагини очиб, қабулга навбатсиз кириш мақсадида суд биносига киришган. 

Улар бино фойесига киргач, қабул тартибидан хабардор қилинган, фуқароларнинг бир қисми розиликлари билан Олий суд раиси ўринбосари ва судьялари томонидан қабул қилинди. Қолган кишиларни бевосита Раис қабул қилди. 

16 август эрталаб 9:30 дан 17:30 гача Олий суд раиси яна 60 дан ортиқ кишини қабул қилди.  

Шунга алоҳида эътибор қаратамизки, Олий суд раиси ва раис ўринбосарларининг фуқароларни қабул қилиши ҳар куни ўтказилади”, - дейилади раддияда. 

Ўзбекистон Республикаси Олий суди 
Матбуот хизмати