АҚШда оқ танлилар ўртасида муваффақиятли чиқиш қилган илк қора танли комиклардан бири Дик Грегори 84 ёшида вафот этди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар қилмоқда.

Грегори яқин кунларда Атлантада чиқиш қилиши лозим эди, бироқ соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўз режаларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

Грегори 1960-йилларда машҳур бўлиб кетганди, ўшанда у ирқий камситиш масалалари бўйича сатиралар билан чиққан. Шунингдек, артист инсон ҳуқуқлари учун курашчи сифатида машҳур. У норозилик намойишларда иштирок этгани учун бир неча бор қўлга ҳам олинган.