Американинг Техас штатида чегара хизмати ходимлари юк машинасининг музлатиш камерасида бўлган 60 нафар ноқонуний муҳожирни қутқарди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Мигрантлар брокколи билан тўлдирилган контейнерлар орасида ётишган ҳамда уларни чегарачиларнинг итлари топишди. Хабар қилинишича, музлатиш камераси эшиклари ёпиқ бўлган, ва мигрантлар у ердан ўзлари мустақил равишда чиқиб кета олишмаган. Ичкаридаги ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича тахминан 8 даража атрофида бўлган.

Мигрантлар орасида Гватемаланинг 22, Мексиканинг 17, Сальвадорнинг 13 ва Ҳондураснинг 8 фуқароси бўлган.

Уларга тиббиётчилар хизмати таклиф этилди, бироқ барчаси буни рад этишган.

Юк машинаси ҳайдовчиси хорижликларни ноқонуний олиб ўтгани учун ҳибсга олинди.