Сурия президенти Башар Асад Ғарб Сурияда уни давлат раҳбари лавозимидан четлатиб, инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмаганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

У бу ҳақда Сурия ТИВда дипломатик ходимлар йиғилишида чиқиш қилиб айтиб ўтди. 

Сурия раҳбарининг қўшимча қилишича, гарчи «ғарбий лойиҳа»нинг олдини олишнинг уддасидан чиқилган бўлса-да, Сурия армияси ҳали якуний ғалабани қўлга киритмади.

«Кураш давом этмоқда, ҳамда биз кейин қаерга борамиз ва қачон ғалаба ҳақида гапириш мумкин бўлади... бу бошқа вақт учун саволдир», - дея таъкидлаб ўтди Асад.

Унинг қўшимча қилишича, Ғарбга қарши «исён баҳоси» «Сурия бу уруш учун тўлаган нархдан анча камдир», бироқ Дамашқ Ғарбнинг режаларини йўққа чиқарди, деб хабар бермоқда SANA.