Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг маълум қилишича, мамлакат учун ташқи сиёсатдаги энг устувор йўналишлардан бири ядро дастури бўйича келишувни сақлаб қолиш. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Руҳонийнинг қўшимча қилишича, Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режаси дастурини АҚШнинг даъволаридан ҳимоя қилиш лозим.

«Қўшма кенг кўламли ҳаракатлар режасини ҳимоя қилиш – Эрон душманларига қаршилик кўрсатиш демакдир», - деди президент.

Аввалроқ Руҳоний Теҳрон ядро келишувидан чиқиши мумкин экани ҳақида айтиб ўтганди.