Австрия ташқи ишлар вазири Себастьян Курцнинг маълум қилишича, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг бошқа давлатлар сиёсатига аралашишини қабул қилмайди. Бу ҳақда Die Welt хабар бермоқда.

«Эрдўғаннинг бошқа давлатларнинг ички ишларига доимий равишда аралашишини – бу нафақат Германияда бўлаётган ҳолат – мен қабул қилмайман», - деди Курц.

Эрдўған Германияда яшовчи туркларни амалдаги канцлер Ангела Меркелга овоз бермасликка чақирди. Бундай баёнот ГФР ТИВ раҳбари Зигмар Габриэль томонидан салбий қабул қилинди. 

Эрдўған эса Германия ташқи ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат берди.