Бангладеш махсус трибунали мамлакат бош вазири Шайх Ҳасанга 2000 йилда суиқасд қилингани учун 10 кишини ўлим жазосига маҳкум этди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар қилган.

Агентлик маълумотига кўра, яна 9 нафар шахс турли қамоқ жазоларига маҳкум этилди. Хабар қилинишича, 2000 йилда жиноятчилар 75 килограмм келувчи бомбани ўрнатиб, бош вазир митинглардан бирида нутқ сўзлаётган вақтда унинг ҳаётига суиқасд уюштиришни режалаштиришган. Бироқ, портловчи қурилма полиция томонидан маросимдан аввал топилган.

Шайх Ҳасин Вазид Бангладеш бош вазири лавозимини 1996-2001 йиллар давомида эгаллаган. 2009 йилда у бу лавозимга қайта сайланди ва айни дамда ҳам бош вазир бўлиб ишламоқда.