Сурия президенти Башар Асаднинг маълум қилишича, Дамашқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанни эндиликда ўз шериги, деб билмайди.

У бу ҳақда Сурия ТИВ дипломатик ходимлари йиғилишида чиқиш қилиб айтиб ўтди, деб хабар бермоқда SANA.

Асаднинг сўзларига кўра, Туркия террорчиларни қўллаб-қувватлашига оид ҳолатлар пайдо бўлгач, Эрдўған «сиёсий тиланчи ролини ўйнамоқда».

«Шунинг учун Сурия унга ишонмаяпти, Туркия томонини на шерик, на кафил сифатида қабул қилмоқда», - дея таъкидлаб ўтди Сурия раҳбари.

Аввалроқ Асад Ғарб Сурияда инқилобни амалга оширишнинг уддасидан чиқа олмагани ҳақида айтиб ўтганди.