Бельгияда автомобиль ҳайдовчиси зиёфат қатнашчиларига қасддан ҳужум уюштирди. Уларнинг 4 нафари турли жароҳатлар олди, бир кишининг аҳволи оғир. Belga агентлиги шу ҳақида хабар берди. 

Воқеа якшанба кунга ўтар кечаси, тахминан соат 3:30 атрофида Люксембург провинциясидаги Ассенуа шаҳрида  рўй берди. 

Агентликнинг прокуратура вакилига асосланиб хабар беришича, уч киши бўлган автомобиль одамлар устига  бостириб борган. 

Гувоҳларнинг тезкор хатти-ҳаракатлари натижасида ҳужум уюштирган шахслар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан бир соат ичида қўлга олинган.

Прокуратура ходимининг сўзларига кўра, воқеа теракт сифатида қайд этилмаган.