Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш Финляндиянинг жануби-ғарбида жойлашган Турку шаҳрида юз берган терактни қоралади. Бу ҳақда ташкилот сайтида хабар берилди.

«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Финляндия ҳукумати билан терроризм ва экстремизмга қарши курашда бирдамдир», - деди у.

Гутерриш Финляндия ҳукумати ва халқига таъзия билдирди, шунингдек, жабрланганлар тезроқ соғайиб кетишларини тилади.

Аввалроқ Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилингани хабар берилганди.