Америкалик боксчи Теренс Кроуфорд намибиялик Жулиус Индонгони нокаутга учратди, деб хабар бермоқда RT. Америкалик ўз рақибини АҚШнинг Линкольнида бўлиб ўтган жангнинг учинчи раундида нокаутга учратган. Шу тариқа, Кроуфорд 63,5 килограммгача бўлган вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Америкалик боксчи Бутунжаҳон бокс кенгаши (WBC) ва Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) талқинига кўра чемпион номини ҳимоя қилди, шунингдек, Халқаро бокс федерацияси (IBF) ва Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) талқини бўйича чемпионга айланди. 

Мейвезер ва Макгрегор баҳсидан ҳам муҳимроқ жанг