Тушаётганда тўхтаб қолган комета ёки мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут Бразилия жанубидаги Тейшейра-де-Фрейтас шаҳри одамларини қўрқитиб юборди.

Воқеа гувоҳлари булутни суратга ва видеога ола кетишган. Уларнинг айтишича, булут ҳам чиройли, ҳам қўрқинчли кўринган, қуёшнинг ботиши эса унга қўрқувга солувчи олов тусини берган.

Баъзи кузатувчилар торнадо пайдо бўлишини кутишган, бироқ булут бироздан кейин тарқалиб кетган.