Германия чемпионатининг 1-туридан ўрин олган яна бир учрашув Гельзенкирхендаги «Фелтинс Арена» стадионида «Шальке» ўтган мавсум кашфиёти «РБ Лейпциг»ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлим сўнггида Набил Бенталеб пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Евгений Коноплянка томонидан киритилган гол мезбонлар ғалабасини мустаҳкамлади.

Германия бундеслигаси, 1- тур

Шальке-04 – РБ Лейпциг 2:0 (1:0)

Голлар: Бенталеб (43, пенальти), Коноплянка (73).
Шальке-04: Фэрманн, Налдо, Настасич, Очипка, Керер, Бенталеб, Калиджури, Харит (Маккенни, 79), Горетцка, Коноплянка (Майер, 89), Ди Санто (Резе, 63).
РБ Лейпциг: Гулачи, Орбан, Ҳальстенберг (Форсберг, 46), Клостерманн, Упамекано, Лаймер (Огюстен, 76), Ильзанкер, Кейта, Забитцер, Поульсен (Брума, 76), Вернер.
Огоҳлантиришлар: Ҳальстенберг (34), Кейта (47), Маккенни (86).