Германиянинг Бундестагидаги Сўл партия фракцияси ҳамраиси Дитмар Барчнинг маълум қилишича, Берлин томонидан Москвага нисбатан олиб борилаётган санкциялар сиёсати хатодир. У бу ҳақда Bild газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Менинг фикримча, ГФР ҳукуматининг сиёсати хатодир. Россия билан таниш бўлган кишилар, ушбу давлатни бу бемаъни санкциялар ёрдамида тиз чўктириш мумкин эканлигига ишонмайди», - дея маълум қилди сиёсатчи.

Шу билан бирга, Барчнинг таъкидлашича, Сўл партия «Россияда юз бераётган ҳодисаларга танқидий фикрда».

Аввалроқ Туркия Евроиттифоқнинг Россияга қарши санкцияларига эътироз билдирганди.