Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди. Бир қатор ҳинд ОАВ маълумотларига кўра, муштлашув 5 кун аввал Ҳимолайда юз берган.     

Times of India нашри манбаларига кўра, ҳинд аскарлари 15 август эрталаб юз берган жанжал вақтида хитойлик аскарларнинг Ҳиндистон ҳудудига киришга уринишига тўсқинлик қилганлар. Хабарда айтилишча, муштлашув томонлар можароларни тартибга солиш қоидасига кўра байроқларни кўтариб, аввалги позицияларига қайтганларидан кейин якун топган.

Ушбу ҳолат бўйича на ҳинд ва на Хитой томондан расмий изоҳлар берилди. Воқеа Ҳиндистон мустақиллигининг 70 йиллиги кунида хитойлик ҳарбийлар Бангонг кўли соҳили бўйлаб Хиндистоннинг Ладакх деган ҳудудига ўтмоқчи бўлганда юз берган.

130 км узунликка эга Бангонг кўлининг ярми Ҳиндистонда, ярми Хитой Тибетида жойлашган. Икки томон ушбу ҳудуд хусусида баҳс олиб боради ва икки давлат ҳудудини фақатгина назорат чизиғи ажратиб туради.