Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху 23 августда Россия президенти Владимир Путин билан Сочида учрашишни мўлжалламоқда. Икки томон Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Исроил бош вазири девонига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

“Охирги икки йил ичида Нетаньяху икки томонлама ҳамда Сурияда Исроил ва Россия ҳарбий-ҳаво кучлари ўртасида номақбул ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида минтақавий масалаларни муҳокама қилгани Путин билан бир неча маротаба учрашган”, дейилган хабарда. Кремлда бундай режалар борлиги ҳақида ҳозирча ҳеч нарса айтилмаган. 

Июлда Нетаньяху Россия ва АҚШнинг Суриядаги ярашув келишувига қарши чиққанди. У бу келишув Сурияда Эроннинг мавжудлигини абадийлаштиришини айтган.